Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клуби собиқ бош мураббийи Стивен Жеррард 30 январь, пайшанба куни ўзаро келишувга кўра клубни тарк этганидан сўнг баёнот берди.
"Клубга, футболчиларга, мухлисларга ва бу ерда қолишимга ҳисса қўшган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Имконият ва қўллаб-қувватлаганингиз учун, айниқса, президент жаноб Самер, бош директор жаноб Ҳамад ва футбол қўмитаси раҳбари жаноб Ҳатимга раҳмат.
Бу ерда мен кўп нарсаларни ўргандим ва бу шахсан мен ва оилам учун ижобий тажриба бўлди. Лекин футболни олдиндан айтиб бўлмайди ва баъзида ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлмайди. Бироқ клубни ва мамлакатни катта ҳурмат билан тарк этаман. Амалга оширилган ишлар келажакда муваффақият олиб келишига шубҳам йўқ ва жамоага мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман", - деди Жеррард Daily Mail билан суҳбатда.
Англиялик мутахассис 2023 йилнинг ёзида "Ал-Иттифоқ"га бош мураббий этиб тайинланганди. Бунгача Жеррард "Астон Вилла" ва "Рейнжерс"ни бошқарган ва улар билан Шотландия чемпионига айланган. Стивен "Ливерпул"нинг ёшлар жамоасида ҳам ишлаган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1