«Барса» курашдан чиқди
«МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ижарага берилиши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Астон Вилла» англиялик ҳужумчини таклиф этиш учун ягона даъвогар жамоа бўлиб қолди. Бирмингҳемликлар бош мураббийи Унаи Эмери клуб директорлар кенгашидан Рэшфордни жамоага таклиф этишни сўрамоқда.
Испаниялик мутахассис жамоасидан «Ан-Наср» клубига трансфер қилинган Жон Дуран ўрнига Рэшфордни кўрмоқчи. Клуб мураббийи АПЛ ва ЕЧЛ ўйинларида Маркуснинг хизматига эҳтиёж сезмоқда.
Аввалроқ, Маркус Рэшфорд «Барселона»га ўтишни истаётгани, аммо Каталония клуби молиявий ҳолати сабабли катта маошга эга ушбу ҳужумчини ижарага ололмагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд Рубен Аморим билан муносабати совуқлашгани сабабли жамоаси ўйинларида қайдномага киритилмаяпти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев