Хави Симонс ҳуқуқий жиҳатдан ҳам расман «Лейпциг» футболчисига айланди.
Ҳуқуқий жиҳатдан «ПСЖ»га тегишли бўлган ва ҳозирда бунгача ижара асосида «Лейпциг»да тўп сурган Хави Симонс немис клуби томонидан сотиб олинди.
21 ёшли нидерландиялик яримҳимоячи учун немис клуби Париж жамоасига 50 миллион евро тўлаган. Ушбу қиймат бонуслар ҳисобига 81 миллион еврогача етиши мумкин. Томонлар 2027 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Хави жорий мавсум «буқалар» сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этган. Париж жамоаси мавсум якунида 21 ёшли ўйинчисини ортга қайтармоқчи эди.
Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер «Лейпциг» бошқарувида иш бошлаган Юрген Клоппнинг раҳбарлик лавозимига тайинланганидан кейинги дастлабки катта келишувига айланди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев