Предыдущая публикация
"Барселона" раҳбарияти қишки трансфер ойнасида янги ўйинчиларни харид қилмасликка қарор қилди.
Diario Sport нашри хабарига кўра, спорт директори Деку ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг молиявий муаммолари туфайли ёш футболчилар билан шартномани узайтиришга эътибор қаратишган. Маълум қилинишича, ҳозирда узоқ муддатли шартномалар бўйича фаол иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" аввалроқ Араухо ва Мартин билан шартномани узайтирган эди. Кейинги ўринларда Гави, Педри ва Ламин Ямал. 20 турдан кейин "кўк-анорранглилар" 39 очко билан Испания чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев