Сами Хедира футбол тарихидаги энг яхши 5 яримҳимоячи номини айтди.
«Реал»нинг собиқ футболчиси Роналдиниони 5-ўринга қўйди. «У «Бернабеу»да олқишларга сазовор бўлган «Барселона»нинг биринчи футболчиси эди», — деб эслайди германиялик ўйинчи.
Франц Беккенбауэр 4-ўринни эгаллади: «Мен унинг ўйинларини фақат видеоларда кўрганман, лекин у фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам футболни ўзгартиришда давом этди».
Андрес Иниеста 3-поғонадан жой олди: «Мен унга қарши кўп марта ўйнаганман ва у ҳеч қачон тўпни йўқотмаган. Унинг узатмаси, дриблинги — мен бундан олдин ҳам, кейин ҳам унақасини кўрмаганман».
Рейтингда 2-ўринни Диего Марадона эгаллади. Хедира Диегонинг «Наполи» клуби ва Аргентина миллий жамоасидаги ўйинларини алоҳида қайд этди.
Хедира 1-ўринни Зинедин Зиданга берди. «У менинг кумирим эди. Унинг «Реал»даги ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франциядаги ҳар бир ўйинини кузатганман.
У футболни жуда оддийлаштирди. Мен буни такрорлашга ҳаракат қилдим, лекин ҳеч қачон у каби яхши бўлмаганман», — деди Хедира BBC билан суҳбатда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2