Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг «Ман Сити»га ўтиши ортидан унинг инстаграмдаги обуначилари сони бир неча каррага ошди.
АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчида 10 январ куни 260 минг обуначи бор эди. Трансфер атрофидаги шов-шувлар вақтида 275 минг, трансфер эълон қилинганидан кейин эса ҳозиргача 240 мингдан кўпроқ обуначи қўшилди. 23 январ ҳолатига кўра 20 ёшли футболчида 780 минг обуначи бор. Рақамлар ҳамон ошиб боряпти.
Эътиборлиси, «Сити» саҳифасида Ҳусанов ҳақида 9 та пост чиқди. Энг кўп — 25,4 миллион марта кўрилган
1,3 миллионта лайк йиғди. Энг кам — 8,5 миллион кўрилган
постга
584 мингта лайк босилган.
Эслатиб ўтамиз, инглиз клуби ҳимоячини «Ланс»дан 40 млн еврога сотиб олди. Бонуслар ҳам бор. Абдуқодир ўзбек футболчилари орасида энг қиммат трансферга айланди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев