Лондоннинг "Арсенал" клуби янги ҳужумчини сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
"Канонирлар" яқинда Габриэль Жезусни жароҳат сабаб узоқ вақтга йўқотишди, бразилиялик футболчи хоч боғлами йиртилгани сабабли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди. Матбуот жамоага янги форвард келиши мумкинлиги ҳақида кўпроқ хабарлар чиқа бошлади ва клуб бош мураббийи Микель Артета клуб ҳужумни кучайтириш имкониятларини ўрганаётганини бир неча бор очиқ айтди. «Daily Star» хабарига кўра, испаниялик мураббий аллақачон Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан Виктор Дьёкереш билан шартнома имзолашни маъқуллаган. Швециялик футболчига Европа футболининг бошқа кўплаб гигантлари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Transfermarkt» портали Португалия чемпионатининг 26 ёшли юлдузининг нархини 75 миллион еврога баҳолаган. Футболчи жорий мавсум "Спортинг" сафида 31 та ўйинда 33 та гол урди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1