Предыдущая публикация
"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде ирқчиликка учраганини айтди.
Шанба куни "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг 20-тури доирасида "Хетафе" билан тўқнаш келишди. Каталонияликлар учун сафар ўйини дуранг билан якунланди - 1:1.
Бальденинг сўзларига кўра, у ўйин давомида ирқий ҳақоратга учраган ва бу ҳақда ҳакамга маълум қилган: "Мен шикоят ёзмоқчиман, чунки ўйин давомида ирқий ҳақоратларни кўп эшитдим. Мен бу ҳақда ҳакамни хабардор қилдим", - деди 21 ёшли испаниялик футболчи.
Маълум бўлишича, ҳакам Алехандро Бальденинг шикоятини протоколга киритган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7