Предыдущая публикация
"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини Италия А Сериясидан Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин, дея хабар беради La Repubblica журналистлари.
Манбага кўра, ярим ҳимоячи билан Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқмоқда. "Канонирлар" футболчи учун "Интер" ва "Наполи" билан рақобатлашиши керак. Пеллегрини ва римликлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали экспертлари унинг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Лоренцо римликлар сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев