Предыдущая публикация
"Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр
Александр Зинченко Бундеслигага йўл олиши мумкин.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Арсенал" ҳимоячиси ижарасини ўрганиб чиқмоқда, деб хабар беради "Sky Sport" журналисти Патрик Бергер.
Томонлар илк музокараларни ўтказишга ҳам улгурди.
Немис клуби ёздаёқ Зинченко трансферига қизиқиш билдирганди. Лондонликлар футболчи бўйича мулоқотга тайёр, лекин уни дарҳол сотишга ёки сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беришни ният қилган. Украиналикнинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шунингдек, "Боруссия" "Челси"дан Ренату Вейга номзодига ҳам қизиқмоқда.
АПЛ жорий мавсумида Зинченко 7 та ўйинда майдонга тушди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев