Бугун шундай бўлди»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1, пен — 3:5) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу — ақл бовар қилмайдиган нарса. Ўйин ва жараёнга баҳо берадиган бўлсак, «Арсенал» йирик ҳисобда ғалаба қозонишга ҳақли эди. Аммо ҳақиқат шундаки, биз кубокни тарк этдик ва фақат шу факт баҳоланади.
Футболчиларимни, жамоамизни яхши кўраман, улар жуда зўр. Бундай устунлик билан 1000 та ўйиндан 1 тасида мағлуб бўлишинг мумкин ва бугун шундай бўлди. Буни тушунишингиз керак. Ва биз давом этишимиз зарур, чунки ўйлашга вақтимиз йўқ — чоршанба куни бизни энг муҳим ўйин (АПЛда «Тоттенҳэм»га қарши) кутмоқда.
Бу футбол ва кўп нарса ижрога боғлиқ. Бугун омад биз томонда эмасди. Пеналтилар ҳақида гап кетганда, бу лотерея эканлигини тушунасиз, танга ҳар хил тушиши мумкин.
Бу — қойилмақом жамоа. Футболчиларим билан жуда фахрланаман, улардан кўрсатган ўйинидан кўра кўпроқ нарсани талаб қилиш қийин. Тўп тўрга тушиши керак, рақибни эса йўқ қилиш керак – бу ҳақиқат», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10