У «Насаф»га ўтиши кутилмоқда
Драган Черан «Пахтакор»даги 7 йиллик фаолиятидан кейин клуб билан расман хайрлашди.
Суперлига-2024да 13та голи билан энг яхши тўпурар бўлган 37 ёшли ҳужумчи «инстаграм»даги саҳифасида «Пахтакор» билан хайрлашди.
«Янги учрашувларгача, «Пахтакор», - дея изоҳ қолдирган сербиялик ҳужумчи.
Черан 2024 йилги мавсум якунига етмасиданоқ «Пахтакор» таркибидан жамоанинг ўринбосарлар сафига ўтказилганди. Мавсум охирида эса «Пахтакор» раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб Драган Черан билан хайрлашганини маълум қилганди. Tribuna.uz манбасига кўра, Драган Черан «Насаф» билан келишувга эришган. Сербиялик 37 ёшли ҳужумчи Қарши клубининг таклифини қабул қилган. Унга Суперлиганинг «Нефтчи» ва «Динамо» клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Маълумот учун, Черан «Пахтакор» сафида 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 6 карра Суперлиганинг энг яхши тўпурарига айланган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2