Лекин буни доимий ишга айлантирмасак, ютқазамиз»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 20-туридан ўрин олган «Ливерпул» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Футболчиларимиз характер борасида жиддий ўйлаб кўришлари керак. Агар бир киши ўзини етарлича қобилиятга эга деб ҳисобласа-ю, характери бўлмаса, биз бунга қарши курашишимиз ва уни ўзгартиришимиз керак.
Биз диққатимизни жамлаганимизда, ҳар бир тўп учун курашганимизда ва ўйин охирларида ҳам яхшимиз. Лекин буни доимий равишда қилмасак, ютқазамиз. Бу ҳамма учун тушунарли.
Ўйинни жуда яхши назорат қилдик. Ҳар сафар «Ливерпул»да имконият бўлганида ўйинни назорат қилдик ва бир муддат тўпга эга бўлдик. Бу муҳим. Баъзида қоидабузарликларга йўл қўйдик ва ўтиш фазаларини назорат қилдик. Бу яхши ўйин бўлди.
Магуайрнинг 90+7-дақиқада фойдалана олмаган вазияти? Мен фойдаланилмаган вазиятлар ёки тўп билан ёмон муомалада муаммо кўрмаяпман. Мен учун Ҳарри майдонда борини бергани муҳим. Бу — энг муҳим жиҳат.
Барқарорлик? Ҳамма бир хил нарсани ўйлайди. Бир кун келиб биз изчилликка эришишимиз керак. Гап ўйин услубида эмас, балки курашга ёндашувимизда», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев