«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 20-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни жуда яхши бошладик, 3 та голли вазиятга эга бўлдик, кейин эса биз учун қийин лаҳзалар келди.
Ҳужумда фақат Ҳойлунд ва Диалло ҳаракат қилса, қуйи блокда ўйнайдиган сифатли футболчиларга қаршилик қилиш қийин. Бўш ҳудуд топиш ҳар доим ҳам осон эмас.
Тўп ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин янада қийинлашди, аммо 2:1 ҳисобида олдинга ўтиш учун кўрсатган реакциямиз мени жуда хурсанд қилди.
«Манчестер Юнайтед»ни етарлича баҳоламадик? Йўқ, менимча, ундай эмас. Улар шунчаки қуйи блокда ўйнашди. Улар тўп билан ва тўпсиз яхши ишлашади, уларни мағлуб этиш қийин. Бошида ўйин жуда очиқ эди. Рақиб ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилганида эса уларнинг қанчалик яхши эканликларини кўришингиз мумкин.
Дастлабки 75 дақиқада Онана тўпни узоқ вақт ўйинга киритди ва ҳар сафар жарима зарбасини амалга оширганида, уни шунчаки олдинга тепди. Охирги 15 дақиқада эса улар тўлиқ куч билан ўйнашганда, қанчалик яхши эканликларини кўриш мумкин эди.
Трент? У одатда клубда жуда яхши ўйнайди. Ҳа, бугун ўзининг энг яхши ўйинини ўтказа олмади, аммо бу ҳам қолган футболчилар туфайли. Баъзида Раян Гравенберҳ унга етарлича яқин жойлашмади ва бу иккига бир вазиятга айланди. Мен буни Далот ва Фернандешнинг хислатлари билан боғлаган бўлардим.
1 очко қониқтирдими? Одамлар биз ўтказган дақиқаларни унутишади. Бизда кўпроқ имкониятлар бор эди, лекин якунда (90+7-дақиқада) Магуайр имкониятдан фойдаланганда ютқазишимиз ҳам мумкин эди», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев