Предыдущая публикация
Ярим ҳимоячи Дани Ольмо ва ҳужумчи Пау Виктор мавсумнинг иккинчи ярмида "Барселона"да ўйнашлари мумкин. Бу малумот Испаниянинг «Diario Sport» газетаси саҳифаларида келтирилган.
Манбага кўра, "Барселона" яқин орада клубга 120 миллион евро фойда келтирадиган шартнома тузади. "Блауграна" раҳбарияти бу келишув уларга Ла Лиганинг бирма-бир молиявий қоидасига қайтиш имконини беради деб умид қилмоқда.
Ольмо жорий мавсумда барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев