Предыдущая публикация
Мадриднинг “Реал” клуби юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo саҳифаларида хабар берилди.
Манбага кўра, 24 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишга "ПСЖ" клуби қизиқмоқда. Париж гранди раҳбарияти Винисиусга ўн йиллик меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр.
Бразилияликнинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 200 миллион еврога баҳоламоқда.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Винисиус 14 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2