«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 18-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин икки қисмдан иборат бўлди. Фарқи шундаки, биз 45 дақиқа камчиликда ўйнадик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар бўлди. Яна бир бор стандартлар ўйинни бироз қийинлаштирди.
Ўйлайманки, биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Баъзида «Вулвз» қарши ҳужумлар уюштирди, лекин биз назорат қилдик. Рақиб майдончаси яқинида бироз тажовузкорлик етишмади. Кейин иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо четлатиш биз учун ҳаммасини қийинлаштирди.
Баъзида энг яхши қарорларни қабул қилмаган бўлишимиз мумкин, аммо охиригача ҳаракат қилдик. Рақибнинг иккинчи голига қараганда биз ҳисобни тенглаштиришга яқинроқ бўлганимизни ҳис қилдим. Якунда бор эътиборимизни дурангга қаратгандик, аммо яна тўп ўтказиб юбордик», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев