90+5-дақиқада тўп ўтказиб юбориш ёқимсиз»
«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 18-туридан ўрин олган «Фулҳэм» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«90+5-дақиқада бундай гол ўтказиб юбориш ёқимсиз. Мен ғалаба қозона олмаган пайтда, ютқазмаслик муҳимлигини кўп марта айтганман.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси менга ёқмади — рақибга кўплаб қарши ҳужумларга йўл қўйдик. Улар ўз ўйинларини қарши ҳужумлар орқали қуришаётганини билардик.
Бу — биз ўрганишимиз мумкин бўлган дарс. Агар иккала жамоа тезкор ҳужумлар қилса, ўйин баскетболга айланиб кетади. Биз бундан яхшироқ ишлай оламиз. Лекин бугун ҳам кўп ишларни яхши бажардик, деб ўйлайман.
Футболчилар босим сезаётганини кўрмаяпман (чемпионлик пойгасида)», — дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев