ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев сўнгги икки йилдаги тақвими ҳақида гапирди.
"Мавсумнинг қийин кечган биринчи қисми якунланди ва ниҳоят таътил пайти келди. Ҳозир жисмоний ва руҳий жиҳатдан тикланиб олиш муҳим, чунки сўнгги икки йил ичида фақат икки хафта дам олдим. Терма жамоа туфайли? Ҳа, 2022 йилнинг ёзида ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида, 2023 йилнинг баҳорида биз ғалаба қозонган қитъа мусобақасида қатнашдим. Ўша йилнинг май ойида Жаҳон чемпионати бўлди. 2024 йилнинг қишида миллий терма жамоа билан бирга эдим. Баҳорда олимпия терма жамоаси билан Осиё кубогига бордим. У ерда иккинчи ўринни эгаллаб Париждаги Олимпиадага йўлланма олдик. Қисқаси жадвал ақлдан озганди. Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди. Шундай пайтда машғулотга боришни истамасдим. Лекин ўзимни мажбурлашим керак эди",- дейди Аббос Файзуллаев.
Манба : Sport24
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев