Предыдущая публикация
«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк клубдаги келажаги ҳақида гапирди. Нидерландиялик 33 ёшли футболчи билан амалдаги шартнома мавсум якунига тугайди.
«Мен бу клубни яхши кўраман, клуб эса мени яхши кўради. Мен мухлисларни яхши кўраман, мухлислар эса мени яхши кўришади — жамоадаги муваффақиятимиз сабаби шудир балки.
Мен яна 3-4 йил юқори даражада ўйнай оламан. Келажакда эса нима бўлишини кўрамиз», - деди ван Дейк.
Аввалроқ, Салоҳ ва Виржил «Ливерпул» билан келишувни узайтиришни истаётгани, клуб эса ҳамон аниқ таклиф билдирмагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев