"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес жамоадоши Коул Палмер ҳақида гапирди.
"Палмер ниҳоятда яхши, мен уни ҳар куни машғулотларда кўраман. Коул жуда камтар, қаттиқ меҳнат қиладиган йигит. Палмер ажойиб футбол фазилатларига эга. У, Холанд ва Салоҳ Англия Премьер-лигасининг энг яхши уч ўйинчиларидан бири", - дея Фернандеснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
22 ёшли Палмер "Челси"нинг юлдуз футболчиси бўлиб, жорий мавсумда инглиз клуби сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчининг "Челси" билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Tribuna.uz сайтига маълум бўлишича, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб янги «Futbol TV» телеканали фаолияти йўлга қўйилади.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев