«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим Маркус Рэшфорднинг ҳолатига баҳо берди. Форвард сўнгги учта ўйинда жамоа қайдномасига киритилмади.
«Айрим футболчиларга катта масъулият юклатилади, чунки улар бу клубда узоқ вақтдан бери фаолият олиб боришмоқда.
Катта истеъдодлардан яхши ўйин, кўпроқ масъулият ва жамоа билан биргаликда ҳаракат қилишни кутаяпмиз. Бу ҳолат барчани олға суришга ёрдам беради. Эҳтимол, бу бизнинг клубимиз учун энг оғир даврлардан биридир. Биз кучли бўлишимиз керак.
«МЮ» нега 13-ўринда? Агар бунга сабаб бўлаётган муаммоларни билганимда дарҳол ҳал қилган бўлардим. Лекин мен нима қилишим кераклигини биламан. Ҳозир ўзимни хотиржам ҳис қиляпман, деб айтолмайман, чунки ростдан ҳам жуда хафаман. Бу жуда қийин давр, аммо биз муаммоларни босқичма-босқич ҳал қиламиз ва ечимларни топамиз», – деди Аморим.
Маълумот учун, Манчестер клуби навбатдаги турда 26 декабр куни «Вулверҳэмптон» меҳмони бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2