«Ливерпул» марказий ҳимоячиси ва жамоа сардори Виржил ван Дейк мерсисайдликлар билан янги шартнома тузилмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Нидерландиялик ҳимоячининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Клуб 33 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмаяпти.
«Янги шартнома? Бу борада янгиликлар йўқ. Қачон бўлиши ҳақида белгиланган муддат ҳам йўқ. Келажакда нималар бўлишини вақт кўрсатади», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради This is Anfield.
Нидерландиялик ҳимоячи 2018 йил январидан буён «қизиллар» сафида тўп суриб келмоқда. У «Ливерпул» билан Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар Лигаси, Англия кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Маълумот ўрнида, «Ливерпул» АПЛда 39 очко тўплаб, турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди.
Аввалроқ, клуб Салоҳ билан ҳам келишувни ҳамон узайтирмаётгани хабар қилинганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев