"Барселона" ярим ҳимоячилари Педри ва Гави тез орада клуб билан янги шартнома имзолайди.
Иккала ёш ярим ҳимоячи билан деярли эришилган келишув ҳақидаги маълумотлар кузда матбуотда пайдо бўлган эди. Diario Sport'нинг янгиланган хабарларига кўра, Педри ва Гавининг янги келишувлари 2030 йилгача мўлжалланган. Қолаверса, ҳар икки испанияликнинг маоши кўтарилади - "кўк-анорранглилар" раҳбарияти уларнинг ишончли ўйинини тақдирлаш керак, деб ҳисобламоқда.
22 ёшли Педри ва 20 ёшли Гавининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида тугайди. Педри ушбу мавсумда 25 ўйинда 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган бўлса, иккинчиси 13 ўйинда битта голли узатмани амалга оширган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Shu jihatdan Realdan ustunro (((menimcha))) gavi pedri deyong kubarsi Yamal balde bir dunyo yosh uyinchilari bor....