Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида бир жамоа бор. Ушбу жамоада ўйнайдиган барча футболчиларнинг фамилияси Куртанович. Мураббий ҳам Куртанович.
Ушбу жамоанинг ўйинларини шарҳлаб борадиган шарҳловчилар учун ҳам бу доимо қизиқарли бўлиб келган. Жамоанинг номи "Флёрсхайм 2" бўлиб, Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади. Агарда клуб трансферларга катта эътибор қаратганида, балки, ушбу клубнинг ҳам келажаги буюк бўлармиди...
Умуман олганда клубда фамилияси Куртанович бўлмаган бир неча футболчилар ҳам бор. Лекин улар ҳам Куртанович ёзуви туширилган либосда ўйнашади. Рақибларни эса тасаввур қилаверинг. Дарвозабон шеригига: "Куртановични ёп" деса, қайси Куртановични танлагунича вақт ўтиб кетади. Жамоа футболчиларидан бирига нега айнан Куртанович фамилияси танлагани борасида савол берганида, жамоа ҳомийси сабабли шундай ишга қўл урилганини айтган.
Куртановичлар жамоасини ташкил қилиш ғояси катта Куртановичдан чиққан, айни дамда у жамоада ўйновчи мураббий сифатида ҳаракат қилмоқда. У ўз вақтида машғулотларни умуман қолдирмайдиган футболчиларни йиғишга ҳаракат қилган ва шу сабабли кўп ўйлаб ўтирмасдан ўзининг яқин қариндошларидан жамоа йиғган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев