Предыдущая публикация
«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес бор-йўғи бир ярим йилдан сўнг фаолиятини якунлашга тайёр. Футболчининг сўзларига кўра, агар у икки карра жаҳон чемпиони бўлса, фаолиятини якунлайди.
«Агар Аргентина терма жамоаси билан икки карра жаҳон чемпиони бўлсам, нафақага чиқаман. Сизга ваъда бераман. Шундай ҳолда, ушбу жаҳон чемпионатидан сўнг нафақага чиқаман», - дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда «Goal».
Бироқ, Эмилиано Мартинес айнан нимани назарда тутгани тўлиқ аниқ эмас. Балки у халқаро футболдаги нафақани назарда тутгандир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев