Предыдущая публикация
«Рома» спорт директори Флоран Гисольфи ҳужумчи Пауло Дибаланинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.
«Бозор очилмоқда, шунинг учун Пауло ҳақида миш-мишлар юрибди. Биз унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканлигини ва «Рома»га қандай муносабатда эканлигини биламиз. Агар таклиф тушса, биз уни тинглаймиз. Бироқ, ҳозирча бошқа клублар билан алоқалар йўқ», - деди Гисольфи «Mediaset» нашрига.
Пауло Дибала жорий мавсумда «Рома» сафида 18 та ўйин ўтказди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев