Предыдущая публикация
«Реал»нинг собиқ футболчиси Тони Кроос «қаймоқранглилар»нинг амалдаги мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди.
«Бизда ҳар доим ўзига хос муносабатлар бўлган ва менга Мадриддаги вақтим Анчелотти қўл остида бошлангани ва тугагани ёқади», - дея германиялик ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради «Diario AS».
Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2014 йилдан 2024 йилгача «Реал»да ўйнаган. Ўтган ёзда, 2024 йилги Европа чемпионатидан сўнг футболчи 34 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1