Предыдущая публикация
Германия футбол ассоциациясининг (DFB) Спорт суди 16 август куни бўлиб ўтган Германия кубоги 1/32 финали доирасидаги «Ульм 1846» (0:4) ўйинида мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракати учун «Бавария»ни 150 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда расмий сайти (DFB) хабар бермоқда.
DFB баёнотида Мюнхен жамоасининг мухлислари камида 70 та мушак ва тўртта катта фейерверк ёқишган. Ушбу пиротехника воситаларининг бир қисми дала томон йўналтирилган. Ўйин кучли тутун туфайли уч дақиқага яқин тўхтатилишига тўғри келди.
Қайд этилишича, «Бавария» жариманинг 50 минг евроини хавфсизлик чораларини кучайтириш учун сарфлаши мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев