"Манчестер Сити" сўнгги учта ўйинда мағлуб бўлди: Лига кубогида "Тоттенхэм" (1:2), АПЛда "Борнмут" (1:2) ва Чемпионлар лигасида "Спортинг"га (1:4). Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола бу натижалар ҳақида фикр билдирди.
"Биз “Борнмут”га қарши ўйинда унчалик яхши ўйнамадик, аммо бошқа ўйинларда биз яхши ўйнадик. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз. Футболчиларимиз мағлубиятга ўрганмаган.
Аммо бу турли мусобақалар эди. Биз нима учун муаммога дуч келганимизни биламиз, аммо кейинги ўйинни интиқлик билан кутамиз. Мен бу ўйинчиларни тўққиз йилдан бери биламан ва улар нималарга қодир эканликларини кўп маротаба кўрсатишган. Учта мағлубият ҳам улар ҳақидаги фикримни ўзгартирмади", - деди Гвардиола журналистларга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев