"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келажакда кўпроқ ротациядан фойдаланади.
Бу ҳақда у Каталония дербисидаги ишончли ғалабадан сўнг гапирди.
"Баъзи футболчилар жароҳатдан қайтишди. Ўйинлар кўп, шунинг учун биз ўзгаришлар қиламиз. Рождество байрамида халқаро танаффус, кейин яна танаффус бўлади. Бизга барча футболчилар керак. Ҳамма ўйнашни хоҳлайди - бу нормал ҳолат. Мумкин бўлган қайталанишларнинг олдини олиш учун дақиқаларни аста-секин ошираман" - деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лиганинг жорий мавсумида фақат бир марта очко йўқотди. “Реал”дан ҳозирда 9 очко фарқи бор, аммо “Лос Бланкос”да ҳали битта захира ўйини бор.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" мавсум бошида жуда кўп жароҳатларга дуч келганди. Дани Ольмо, Фермин Лопес, Ламин Ямал ва яна бир қанча футболчилар турли даражадаги жароҳат олишган, бироқ уларнинг аксарияти тузалиб, майдонга қайтишган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1