Аммо бир хато икки марта такрорланмаслиги керак. «Тоттенҳэм» ўзининг прессинги ва юқори ҳимояси билан аслида «Юнайтед» учун «идеал клиент» эди. Лондонликлар ҳозирча қуйи блокка қийналишяпти, мезбонларда эса, яхши пасга эга дарвозабон ҳам, қисқа зоналарда кучли бўлган ҳимоячилар ҳам, Бруно ҳам, қочиб кетадиган Рэшфорд ва Хойлунд, умуман ҳамма қурол бор эди. Худди «Нюкасл» каби, ҳимояда тур ва қарши ҳужумларда жазола. Яна нима керак? Қанақадир услубларни кучсизроқ рақиб билан қилиш мумкин, ахир ҳозир энг етишмаётган нарса натижа ва ишонч эмасми?
Тен Хаг эса, яна хатолар рискини оширадиган тактика танлади - оқибатда, «Тоттенҳэм» ёввойи прессинги билан **** ташлади.
Яна бир ҳолат. «Твенте» ҳужумчиси Ламмерс ҳимоядан тўпни обориб, бир ўзи гол ургач, тен Хаг ушбу голга урғу бериб, бундай вазият такрорланмаслиги кераклигини айтганди. Аммо бир ўйин ҳам ўтмади орадан, ван дер Вейн тўп билан қарийб 70 метрни босиб ўтиб, голли пас берганда, яна ҳеч ким ҳалақит беролмади. Хатолар устида ишланмайдими?
Брунода қизил карточка йўқ эди. Аммо бу натижага таъсир қилдими? Аксинча. Айнан ўша карточка туфайли бу шармандалик 90 эмас, 42 дақиқа кечди холос. Ўйин эртароқ тугади, хайриятки...
@aslanov_futbol
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4