Аёл қандай хилқат биласизми?
Билмайсиз!
Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан.???
Кўчада “чиройли” аёллар кўп. Буларни эса пули…
Хая келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам. ..
Кир, дазмол, кўча-ховли, болалар, идиш-товоқ...
Хали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади.
Ишданми... чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор... ха майли.
Кўчада “чиройли” аёллар кўп.
Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига,
кичигининг эркалигига,
хуллас хаммага ёқиб қолиш учун харакат қилаверади.
Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим.
Касал қайнона демадим,
Инжиқ қайнота демадим,
Гапчи амма,...
Қизини шу ховлига келин қилиб беролмаган хола демадим.
Қолганини айтмадим.
"Вазифаси шудааа" денг.
Уни жони 40 та денг. Деяверинг...
Сиз бирон марта бўлса хам аёлингизга ёқишга харакат қилганмисиз?
Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига мехр берганмисиз?
Менга сени омонат берган Роббимга хамд деганмисиз?
Касал бўлса ёқмайди.
Эхтиёжини инжиқлик,
Қалб оғриғини нозиклик...
Чарчоқларини ожизалик... хуллас таърифларингиз кўп.
Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг.
Дунёингиз остин-устун бўлгувси хайратни кўрмасангиз, қандай инсонсиз?
Кўзларига қарай олишга "хақлиман" деб билсангиз... Қаранг.
Дош беролсангиз агар... унинг кўзларига қаранг.
Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар бир куни сизга “ёқиш” туйғусидан толиқиб қолмай туриб...
Аёлингиз кўзларига қаранг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев