Предыдущая публикация
Бахтнинг қўли узун эмас ҳеч,
Орзунинг ҳам йўли кенг эмас.
Юраккинам, қани тезроқ кеч,
Ярашмайди сенга бу ҳавас.
Ишққа омад бегона - тайин,
Лафзида ҳам топилмас субут.
Қалбим, сенга такрор айтайин:
“Бу ўйларни яхшиси унут!”
Армон ёзар жилдма-жилд китоб,
Севги уйин айлабон барбод.
Пичирлайман дилимга хитоб:
“Ёр васлидан воз кеч умрбод!”
Изсиз кетди ўтлуғ сўзларим,
Шерик турар менга ёлғиз ғам.
Эй юракка элчи кўзларим,
Тикилмоқни тўхтатинг сиз ҳам!
Начора, тан олай бу кеча -
Севги билан келишолмадим,
Бегонайкан жамики ўлжа,
Ўз улушим талашолмадим.
Ишқ ипига ботирдим қайчи,
Қолажакдир сўз ўз кучида -
Мен ҳам бир бор яшаб кўрайчи
Севгисизлик деган босқичда!
Ҳайрулла Ҳамидов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев