Предыдущая публикация
Хамирдан қил олиб ташлашдек осон.
Майлику, бир сирнинг ечимин билмам,
Бир лаҳза кетмайсан ёдимдан ҳамон.
Сен мени унутдинг ўтмай кўп фурсат,
Қоқиб улгурмади кипригин кимдир.
Пешона дегани эканда тухмат,
Минг қайта ёзилар эканда тақдир.
Мендачи, йўқмикан бундай ихтидор,
Кечгандан кечишни йўқми сабоғи.
Қанча ёз келдию, қанча ёғди қор,
Нега яп-янгидек юракнинг доғи???
Асли хотирамдан кўпдир шикоят,
Чехралар, исмлар тез ўчар ёддан.
Балки тинч қўярсан мени ниҳоят,
Бошимни олганча кетсам ҳаётдан!
Демак хато менда, демак мен нодон,
Юракка бир парча музни солмадим.
Унутай, унутай дедиму, ҳамон,
Битта шу ишни ҳам эплай олмадим.
Сени унутмоқни эплай олмадим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2