Ёшлик пайти хор эди,
_Унинг пулдор бадавлат,
____Бир бой дўсти бор эди.
_Бой дўсти қизлар билан,
__Юрарди даврин суриб.
___У эса тинмай ишлар,
____Шундай бой дўсти туриб,
_____Дўстидан бўлак хеч ким,
______Кўринмасди кўзига,
_____Дўстидан пул сўрашни,
____Ор биларди ўзига,
___Улар йигирма ёшда,
__Айни кучга тўлганди,
_Бой йигит бир гўзалга,
____Жуда ошиқ бўлганди,
_Бой йигит у гўзални,
Ортидан роса чопди,
_Ҳар хил ширин сўз билан,
Нихоят кўнглин топди,
_Бир куни йўл четида,
____Турушганди сўзлашиб,
_Безорилар келишди,
__Гўзал қизни кўзлашиб,
___Безорилардан бири,
____Гўзал қизга гап отди,
_____Бу эса бой йигитга,
______Жуда хам оғир ботди.
_____Безорилар йигитни,
____Мазах қила бошлади,
___Йигит бир сўз деганди,
__Муштлашишни бошлади.
_Кучи етмаган йигит,
____Аста ўрнидан турди,
_Ва уларнинг бирига,
Шартта пичоқни урди.
_Қонни кўриб қолганлар,
Хар томон қочиб кетди,
_Бу хабар ўн минутда,
____Бойнинг дўстига етди.
_Камбағал йигит гўё,
__Шамолдан ҳам тез елди,
___У дўстини ёнига,
____Бир зумда етиб келди.
_____У келиши биланоқ,
______Дан ходими кеб қолди,
_____Камбағал йигит айбни,
____Ўзин бўйнига олди,
___Қотилликда айбланиб,
__Йигирма йилга кетди,
_Бой йигит у қиз билан,
____Бирга бахтига етди,
_Қамоқ муддатин ўтаб,
Камбағал озод бўлди,
_Дўстликни оқладим деб
Кўнгли қувончга тўлди,
_Қамокдан чикиб тўғри,
____Дўстин уйига борди,
_Бой йигит қабул этмай,
__Кўчага қувиб солди.
___Кўчада қолган йигит,
____Не қилишни билмасди,
_____Нима қилса хам дўстга,
______Хеч ёмонлик қилмасди,
_____Бу кечани кўчада,
____Бир амаллаб ўтказди,
___Дўсти учун камбағал,
__Ёшлигини ютқазди.
_Эртаси кун эрталаб,
____Бир нуроний отахон,
_У камбағал йигитга,
Тутқазди бир чамадон.
_Лекин бир сўз демасдан,
Қайтиб кетди изига,
_Жавоб хам қайтармасдан,
____Камбағалнинг сўзига.
_Йигит очиб қараса,
__Чамадонда тўла пул,
___Ва пулларнинг ичида,
____Иффорли оқ атиргул.
_____Чамадондаги пулга,
______Машина ва уй олди,
_____Икки кун ўтмай унга,
____Бир гўзал учраб қолди,
___У оппоқ атиргулни,
__Берди шу гўзал қизга,
_Қиз эса бу хаётим,
____Бахшида деди сизга.
_Йигит бор ғам ташвишни,
Орқасига ташлади,
_У гўзалга уйланиб,
Бахтли яшай бошлади.
_Йигит уйини хар кун,
____Супурар бир онахон.
_Йигит пул берса унга,
__Олмас эди хеч қачон.
___Йигит учун хотини,
____Жон бермоққа тайёрди,
_____Ҳамда бепул ишловчи,
______Хизматкори бор эди,
_____Орадан кўп ўтмасдан,
____Йигит фарзандли бўлди,
___Муборак бод этгани,
__Уйи дўстларга тўлди.
_Йигит бой дўстини ҳам,
____Таклиф этди ўшал кун,
_Дўсти ҳам етиб келди,
Шундай дўстидан мамнун,
_У бой дўстини кўриб,
Унга мехрини сочди,
_Икки дўст бир бирига,
____Кулишиб қучок очди.
_Хамма хушчақчақ шодон,
__Бой дўстининг кўзи нам,
___Сўз бошлади сўнг аста,
____Азиз бошин килиб хам.
_____"Эслайсанми айбимни,
______Сен бўйнинга олгандинг.
_____Қотилликни мен қилиб,
____Сен қамалиб кетгандинг.
___Камокдан чиқган кунинг,
__Қўймагандим уйимга,
_Чунки дан ходимлари,
____Келар эди уйимга.
_Пул берган ул нуроний,
Ҳамда атиргул берган,
_Ул менинг отам эди,
Рисқини халол терган.
_Ҳардам сенинг ёнингда,
____Кўрганда кўнглим тўлар,
_Фарзандингни онаси,
__У мени қизим бўлар,
___Хар ишга бўлиб тайёр,
____Сени кутдим ҳар оним,
_____Уйингдаги хизматкор,
______У менинг "онажоним."
_____Деб тугатди сўзини,
____Ёшин артиб кўзини,
___Бахт тилаб силаб қўйди,
__У меҳрибон қизини.
_Қиссадан хисса шуки,
____Чин дўст кечмас ҳеч қачон,
___Бўлса бўлсин ҳар неки,
_Чин дўстлар бўлсин омон.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7