Юлдуз чакнаб осмонда,
Хамма ухлар ярим тун,
Лекин бир хонадонда,
Айтишарди эр хотин.
Бу хонада кайнона,
Тинглаб улар сузини,
Дардини ичга ютиб,
Курсатмасди узини.
Эр хотин турмушига,
Кариб ун йил булганди,
Фарзанд кутиб яшашдан
Паймонаси тулганди.
Эр хотинга бакрайиб,
Куп ачитиб сузлади,
Бечора Дилрабони
Хайдамокни кузлади.
Сунгра майин суз билан,
Ахир сабрим колмади,
Сени устинга яна
Уйланмасам булмади.
Агар рози булмасанг,
Жавобингни бераман,
Сендан кейин не булса,
Пешонамдан кураман.
Менинг сунги сузим шу,
Узинг карор кабул эт,
Таклифимни рад этсанг,
Панохинг худога эт!
Дилрабо бир пас уйлаб,
Ундай булса кетаман,
Кундошла яшаганча,
Шундок эрсиз утаман.
Дедида туриб дарров,
Кийимларин жойлади,
Хали тонг отмаганди,
Тонг отишин пойлади.
Эри Элёр киз топган,
Ундан кунгли тук эди,
Дилрабо эса етим,
Бора ери йук эди.
Бир пайт кайнона тутаб,
Югуриб уйга кирди,
Бир суз демай углига,
Бир тарсаки тушурди.
Ахир бу етим булса,
Айтгин кайга боради?
Гар етимни хор килсанг
Сени худо уради.
Деб углига койиди,
Ва келинин юпатиб,
Мехрубонлик киларди,
Куз ёшларини артиб.
Элёр шердай хайкириб,
Онасига бакириб,
Дарвози к,арс ёпти,
Дилрабони чикариб.
Дилрабо зор зор йглаб,
Тунда кучада колди,
Эрининг килмишларин,
Барин худога солди.
Кенг кучага бурулиб,
Боши галдираб кетди,
Бир машина урулиб,
Эссиз оламдан утди.
Уруб куйган хайдовчи,
Боши тош каби котди,
Минг бир хел аросатда
Уфукланиб тонг отди.
Хабар тезда таркалиб,
Элёрга етиб борди.
Аввалига ишонмай,
Сунг узи келиб курди.
Элёр Дилрабохонни,
Шу кун куйди тупрокка,
Бечора хайдовчини,
Уткиздирди камокка.
Дилрабони ортидан,
Ёлгондан куз ёшлади,
Хатто бир ой утмасдан,
Туй томошо бошлади.
Лекин унинг онаси,
Бош кушмади туйига,
Бегоналар келинни,
Олиб келди уйига.
Элёр ва Зулхуморни,
Туйи хам булиб утди,
Факат янгалар колиб,
Бошкалар кайтиб кетди.
Элёрнинг онаси хеч,
ковогини очмасди,
Келинига келин деб,
Сира мехрин сочмасди.
Сал вакт утмай Зулхумор,
Хомиладор булганди.
Жуда эркалик килиб,
Инжик булиб колганди.
Элёрбек бор мехрини,
Зулхуморга каратди,
Хатто Зулхумор унга
Сочини хам таратди.
Вакт утиб Зулхуморни,
Ою куни хам етди,
Бу орада Элёрни,
Онаси мангу кетди.
Улар уйда бир иков,
Халакит бермас биров.
Сунг уларни бошига
Тушди огир бир синов.
Бир куни Зулхуморнинг,
Дарди ногох бошланди.
Нозик ёш келинчакнинг,
Кузлари чарх ёшланди.
Элёр тугрук хонага,
Дарров етказиб борди,
Уни бош шифокорлар,
Дархол текшириб курди.
Ва Элёрни чакириб,
Вазият жуда огир,
Бирин асраб коламиз,
Бошка йул йукдир ахир.
Гар болани десангиз,
Хотиндан умед узинг.
Бирини танлаб дархол,
Бу ок варокка ёзинг.
Элёр узок уйлади,
Ахир мени болам йук,
Болани асраб колинг,
Онасидан арзим йук.
Шифокорлар бир пасда,
Апераца бошлашди,
Бечора Зулхуморни,
Корнин булиб ташлашди.
Шифокорлар болани
Асраб кулга олишди,
Лекин болани куриб,
Лолу хайрон колишди.
Асраб олган болани,
Кур эди икки кузи,
Хеч шарпани сезмасди,
Ва чикмасди овози.
Элёр боласин куриб,
Йукотиб куйди узин.
Сунгра йиглаб эслади,
Мушфик онасин сузин.
"АХИР БУ ЕТИМ БУЛСА,
АЙТГИН КАЙГА БОРАДИ,
ГАР ЕТИМНИ ХОР КИЛСАНГ,
СЕНИ ХУДО УРАДИ"
Сунг дод солиб йиглади,
Бошини ерга уриб,
Юрак багрин тиглади,
Гох утириб гох туриб.
Боласини болалар,
Уйига элтиб ташлаб,
Юрагида нолалар,
Кайтди Кузларин ёшлаб.
Шу йул уйига эмас,
Рост кабристонга борди.
Дилрабонинг кабрига,
Йиглаб бошини урди.
Фарзандсизни ор билиб
Етим кизни хор килиб,
Икки кунлик дунёда,
Элёр утди зор булиб.
(Абдурауф.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев