ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Урсодокс (Ursodox)
Таъсир этувчи модда (ХПН): урсодезоксихолат кислотаси
Дори шакли: капсула
Таркиби
Бир капсула сақлайди:
Фаол модда: урсодезоксихолат кислотаси - 250 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза, магний стеарати, тальк, натрий бензоати, аэросил 200 (сувсиз коллоид кремний).
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор восита.
АТС коди: А05АА02.
Фармакологик хусусиятлари
Гепатопротектор, ўт-сафро ҳайдовчи, холелитолитик, гипохолестеринемик, гиполипидемик ва бироз иммуномодулловчи таъсир кўрсатади.
Гепатоцит мембранасига жойлашиб, унинг структурасини барқарорлаштиради ва жигар хужайраларини ўт кислотаси тузларининг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шу йўл билан цитотоксик самарани пасайтиради. Холестазда Са2+ га боғлиқ альфа-протеазани фаоллаштиради ва экзоцитозни рағбатлантиради, токсик ўт кислоталарининг (хенодезоксихол, литохол, дезоксихол ва бошқ.) концентрациясини пасайтиради, уларнинг концентрацияси сурункали жигар касалликлари бўлган беморларда ошган бўлади.
Юқори қутбликка эга бўлиб, урсодезоксихолат кислотаси аполяр (токсик) ўт кислоталари билан токсик бўлмаган аралаш мицеллаларни ҳосил қилади, бу билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс-эзофагитда меъда рефлюктатининг хужайра мембраналарини шикастлаш қобилиятини пасайтиради. Бундан ташқари, урсодезоксихолат кислотаси хужайра мембраналарининг (гепатоцитлар, холангиоцитлар, МИЙ эпителиоцитлари) таркибига кириб олиш, уларни мустаҳкамлаш ва цитотоксик мицеллаларнинг таъсирига сезмайдиган қилиб қўйиш хусусиятига эга бўлган иккиланган молекулаларни ҳосил қилади – цитопротектив, гепатопротектив самара.
Ўт-сафрони холестерин билан тўйинганлигини, уни ичакда сўрилишини сусайтириши, жигарда синтезини бостириши ва ўт-сафрога секрециясини пасайтириши ҳисобига камайтиради; ўт-сафрода холестеринни эрувчанлигини ошириб, у билан суюқ кристалларни ҳосил қилади; ўт-сафронинг литоген индексини камайтиради. Бунинг натижаси холестеринли ўт тошларини (ўт-сафрода холестерин/ўт кислоталари нисбатини ўзгариши оқибатида) эришидир ва янги конкрементларни ҳосил бўлишини олдини олишидир (ўт-сафрода холестериннинг миқдорини камайиши натижасида) – литолитик самара.
Бикарбонатларга бой холерезни индукциялайди, бу ўт-сафронинг пассажини ошишига олиб келади ва ичак орқали токсик ўт кислоталарини чиқарилишини рағбатлантиради, бу жигар ичида холестазни тузалишига ёрдам беради – антихолестатик самара.
Иммуномодулловчи таъсири HLA-антигенларни гепатоцитлар ва холангиоцитларнинг мембраналарида экспрессиясини сусайиши, иммунокомпетент иммуноглобулинларнинг (биринчи навбатда Ig M нинг) фаоллигини пасайиши, лимфоцитларнинг табиий киллерлик фаоллигини нормаллашиши, интерлейкин-2 ни ҳосил бўлишига таъсири, эозинофилларнинг сонини камайиши ва бошқаларга боғлиқ.
Бирламчи билиар циррози, муковисцидози ва алкоголли стеатогепатити бўлган беморларда фиброзни ривожланиб боришини ишончли секинлаштиради – антифибролитик самара. Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишини ривожланиши хавфини камайтиради.
Урсодезоксихолат кислотаси хужайраларни (гепатоцитлар, холангиоцитлар ва бошқаларни) барвақт қариши ва нобуд бўлиши жараёнларини секинлаштиради – антиапоптотик самара.
Колоректал раки хужайраларини ўсишини тормозлайди (йўғон ичакнинг ракига нисбатан ўсмага қарши таъсири).
Фармакокинетикаси.
Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда пассив диффузия ҳисобига, ёнбош ичакда эса – фаол ташилиши ёрдамида сўрилади. Сmax 1-3 соатдан кейин эришилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори урсодезоксихолат кислотасининг камида 70% боғланган.
500 мг бир марталик дозада қабул қилинганида қон зардобидаги концентрацияси 30, 60 ва 90 минутдан кейин мувофиқ 3,8; 5,5 ва 3,7 мкмоль/л ни ташкил қилади. Мунтазам қабул қилинганида урсодезоксихолат кислотаси қон зардобининг асосий ўт кислотаси бўлиб қолади (ўт кислоталарининг умумий миқдорини 48%).
Терапевтик самараси ўт-сафродаги урсодезоксихолат кислотасининг концентрациясига боғлиқ; даволаш фонида ўт кислоталарининг умумий миқдорида унинг улуши дозага боғлиқ равишда 50-75% гача ошади (10-20 мг/кг суткалик дозаларда).
Меъда-ичак циркуляцияси тизимига қўшилади.
Урсодезоксихолат кислотаси жигарда глицин ва таурин билан боғланади; ҳосил бўлган конъюгатлар сафрога чиқарилади.
Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Асосан ичак орқали (50-70%), жуда кам (1% дан кам) миқдори – сийдик билан чиқарилади. Сўрилмаган урсодезоксихолат кислотасининг аҳамиятсиз миқдори йўғон ичакда бактериялар таъсирида (7-дегидроксидланиш) литохол кислотасигача парчаланади, у йўғон ичакда қисман сўрилиб, жигарда сульфатланади ва сульфатилхолилглицинли ёки сульфотилхолилтауринли конъюгатлар кўринишида аҳлат билан тез чиқарилади. Литохолат кислотасининг бир қисми энтерогепатик циркуляцияга тушади ва жигарда хено- ва урсодезоксихолат кислоталарига қайта айланади.
Қўлланилиши.
• жарроҳлик хавфи юқори бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда ўт-сафро холестеринли тошларни эритиш учун қўлланади. Даволаш натижасини шартлари бўлиб фаолият кўрсатаётган ўт-сафро қопчаси ва диаметри 2 см дан катта бўлмаган тоза радиотранспарант холестерин тошларни борлиги ҳисобланади.
• I ва II босқичидаги бирламчи билиар жигар циррози;
• бирламчи склерозланувчи холангит;
• гепатит (сурункали, фаол, шу жумладан сурункали аутоиммун атипик шакллари, сурункали ва ўткир вирусли гепатит);
• ноалкоголли стеатогепатит;
• жигарнинг токсик (шу жумладан алкоголли, дори воситалари таъсирида) шикастланишлари;
• билиар рефлюкс-гастрит;
• билиар рефлюкс-эзофагит;
• билиар диспепсия;
• ўт-сафро йўлларини дискинезияси;
• болаларда жигарни холестатик касалликлари (шу жумладан ўт-сафро йўлларини атрезияси);
• жигар трансплантациясидан кейинги холестаз;
• сурункали описторхоз;
• йўғон ичак ракини ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда уни олдини олиш мақсадида (масалан, ярали колитда);
• семиз беморларда тана вазнини тез йўқотишда ўт-сафро тошларини ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари.
Капсулалар ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Дозалаш тартиби ва даволаш муддати шахсий белгиланади ва кўрсатмаларга хамда беморнинг ҳолатини оғирлигига боғлиқ.
Ўртача дозалаш 8-10 мг/кг/сут 6-12 ой давомида.
Дозалаш қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотларни қўллаш мумкин:
Тана вазни Урсодезоксихолат кислота Капсулалар сони
60 кг гача
80 кг гача
100 кг гача
100 кг дан ортиқ 500 мг
750 мг
1000 мг
1250 мг 2
3
4
5
Ўт-тош касаллиги, рефлюкс-гастрит: суткада 1 марта уйқудан олдин.
Сурункали жигар касалликлари, холестеринли ўт тошлари: узлуксиз узоқ муддат давомида (бир неча ойдан бир неча йилгача) суткалик доза 10 мг/кг дан 12-15 мг/кг гача (2-5 капсула) қабул қилинади. Тошларни эритиш учун қабул қилиш муддати – тўлиқ эриб кетишигача ва яна 3 ой тош ҳосил бўлишини қайталанишларини олдини олиш мақсадида.
Билиар рефлюкс-гастрит ва билиар рефлюкс-эзофагит: 250 мг/сут (1 капсула); даволаш курси 10-14 кундан 2 йилгача.
Бирламчи билиар цирроз: 8-15 мг/кг/сут (зарурати бўлганида 20 мг/кг гача) 6-24 ой давомида (бир неча йилгача).
Бирламчи склерозловчи холангит: 12-15 мг/кг/сут (20 мг гача) 6-24 ой давомида (бир неча йилгача).
Муковисцидоз: 20-30 мг/кг/сут гача 6-24 ой ва ундан ортиқ муддатда.
Жигарни алкоголли ва токсик шикастланишлари: 10-15 мг/кг/сут 6-12 ой ва ундан ортиқ муддатда қўлланади.
Ножўя таъсири.
Урсодокс пациентлар томонидан етарли даражада яхши ўзлаштирилади.
Кам ҳолларда диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада ва ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, ўт тошларини кальцификацияланиши, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, илгари бўлган пзориазни зўрайиши, аллергик реакциялар (тошмалар, терини қичишиши), бош айланиши пайдо бўлиши мумкин.
Бирламчи билиар циррозни даволашда, препарат бекор қилинганидан кейин йўқоладиган жигар циррозининг ўткинчи декомпенсацияси кузатилиши мумкин.
Ҳар қандай одатда кузатилмайдиган реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Урсодезоксихолат кислотаси ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; рентгенмусбат (кальций миқдори юқори бўлган) ўт тошлари; ўт қопи, ўт йўллари ва ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликлари, Крон касаллиги; фаолият кўрсатмайдиган ўт қопи; ўт йўлларини тўлиқ обструкцияси; декомпенсация босқичидаги жигар циррози; буйрак, жигар, меъда ости безининг фаолиятини яққол бузилишлари; ўт-меъда-ичак оқмаси; ўткир холецистит; ўткир холангит; ҳомиладорлик; лактация даври; 6 ёшгача бўлган болалар; тез-тез кузатиладиган билиар санчиқлар.
Дориларни ўзаро таъсири.
Колестирамин, колестипол ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар урсодезоксихолат кислотасини ичакда боғлаб олади, уни сўрилишини пасайтиради ва самарадорлигини сусайтиради. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда даволаш зарурати туғилганида, уларни Урсодокс капсуласини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинади.
Гиполипидемик дори воситалари (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин, прогестинлар ўт-сафрони холестерин билан тўйинишини ошириши ва урсодезоксихолат кислотасини холестеринли ўт-тошларини эритиш хусусиятини пасайтириши мумкин.
Урсодокс ичакда циклоспоринни сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган одамларда, циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозасини тўғрилаш керак.
Махсус кўрсатмалар.
Ўт-тош касаллигида даволаш самарадорлигини назорати, холелитиазнинг қайталанишларини олдини олиш учун ҳар 6 ойда ўт чиқариш йўлларини рентгенологик ва ультратовуш текширувини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ижобий натижаларни фақатгина ўлчами 15-20 мм дан катта бўлмаган тоза холестеринли (рентгеннегатив) ўт тошлари бўлганда, ўт пуфагини фаолияти сақланганида ва ўт чиқариш йўли ва умумий ўт йўлининг ўтказувчанлиги сақланиб қолгандагина олиш мумкин.
Узоқ вақт (1 ойдан ортиқ) даволанишда жигар трансминазалари, ишқорий фосфатаза, гамма-глутамилтрансферазанинг фаоллиги ва билирубин миқдорини аниқлаш учун ҳар ойда қоннинг биокимёвий тахлилини (айниқса даволашни биринчи 3 ойида) ўтказиш лозим. Юқори кўрсаткичлар сақланиб қолганида препаратни бекор қилиш лозим.
Конкрементлар тўлиқ эриганидан кейин, ўлчамлари аниқлаш учун хаддан ташқари кичик бўлган конкрементларнинг қолдиқларини эриб кетишига ёрдам бериш учун, қўллашни камида 3 ой давомида давом эттириш тавсия қилинади.
Агар даволаш бошланганидан кейин 6-12 ой давомида тошларни қисман эриши юз бермаса, даволашни самарали бўлиш эҳтимоли кам.
Даволаниш вақтида кўринмайдиган ўт пуфагини аниқланиши, тошларни тўлиқ эримаганидан далолатдир, ва даволашни тўхтатиш керак.
Урсодокс билан даволаш вақтида туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг ногормонал усулларини ёки эстрогенларнинг миқдори кам бўлган контрацептивларни қўллашлари лозим.
Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши.
Урсодезоксихолат кислотасининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари маълум эмас.
Чиқарилиш шакли:
Қаттиқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 1, 5, 10 контур уяли ўрамдан қутида.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С - 250C гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати.
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи:
“Нуклеус Формулэйшн Пвт. Лтд.”
Чхатрал, Гандхинагар, Гужарат, Ҳиндистон.
“Авантика Медекс Пвт.Лтд.”, учун ишлаб чиқарилган.
6-Ахмедабад комплекс, Сархез,
Ахмедабад, Гужарат, Ҳиндистон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1