Ҳаттоки, 98 % аҳоли СССРдан чиқмасликни хоҳлаган. Каримов мустақилликни эълон қилганида халқ ноибларининг жим туриши ҳам мустақилликка ҳали ҳеч ким тайёр бўлмаганини англатади. Бир сўз билан айтганда мустақиллик биз учун шунчаки тасодиф бўлди.
Ҳақиқий мустақиллик учун кураш Болтиқ бўйи давлатларида бўлиб ўтди. 1989 йил 23 августда Латвия, Литва ва Эстониянинг аксарият аҳолиси “халқлар турмаси”дан озодлик талаб қилиб намойиш ўтказишди. Намойишга фарзандлари билан чиққан аҳоли совет ҳукуматига норозилик белгиси сифатида қўл ушлашиб 600 километрга чўзилган одамлар занжирини ҳосил қилишди. Бугунги кунда ушбу давлатлар пост советдавлатлари орасида энг тараққий этгани ҳисобланади.
Машаққатсиз қўлга киритилган ҳар қандай нарса беқадр бўлади. Балки шунинг учун ҳам одамларимизнинг аксарияти ҳали мустақиллик нималигини тўлиқ англаб етмаган бўлса керак. Акс ҳолда, жамиятнинг пировард мақсади ватан тараққиёти бўлар эди, шахсий манфаатлар эмас…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1