кўча бошидаги дўконга чиқиб келдим.
Кеч бўлди.
Маҳалладан пиёда юриб ўтиб кетаяпман.
Қоронғи маҳаллада битта чароғон уй
кўринади. "Чангак” видеофильмидагидек,
фақат шу уйда чироқ бордек.
Музлаган қадамлар билан яқинлашаман.
Дарвозахона эшиги очиқ. Чироқлар ёқилган.
Аёз бўлса ҳам тез учадиган кабобнинг ҳиди
келади. Катта базм тугаган. Мезмон
меҳмонларни кузатгани чиқибди. Ҳамма
хурсанд. Табассумлар юздан-юзга юқади.
Ҳазиллар бу тешик қулоққа кириши билан
мен ҳам кулиб қўяман.
Бахт уфуриб турган хонадон ортда қолади.
Юравераман.
Муюлиш яқинида яна бир уйнинг барча
хоналарида чироқ ёқилган. Аммо, манзара
бошқа. Аёллар йиғиси эшитилади. Мен уйдан
узоқлашаман, қаршимдан, ким билсин,
эрталабки жанозага тайёргарлик кўраётган
тобут кўтарганлар яқинлашиб келаверади.
Тобут ҳали йиғилмаган.
Бу уйда кимдир, ҳозиргина вафот этди.
Уйдагилар қўчани ёритадиган чироқни
ёқишибди. Уйга кириб, уни ўчирар эканман,
ичимдан келган гапга ўзимча бош ирғаб
қўйдим: «Бугун кимгадир тўй, яна кимгадир
аза».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев