Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
— Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламнинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз?
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
— Касбинг нима?
— Тикувчиман, кийим тикаман.
— Тикувчи учун энг осон иш нима?
— Қайчини ушлаб матони кесиш.
— Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
— Ўттиз йил бўлди.
— Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
— Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
— Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.
Хулоса ўзингиздан!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев