14 ЯНВАР — ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан сизларни ва бугунги кунда миллий армиямиз сафларида Ватан олдидаги ўзининг муқаддас бурчини шараф билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётган барча ватан ҳимоячиларини чин қалбимиздан табриклаймиз!
Зеро Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтган эканлар: «Инсон ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоқлик қалбдаги асл, туғма табиатдир. Туғма табиат иноснни ватанида яшаб турганда хотиржам, ундан йироқда бўлганда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди.»
Ушбу байрам муносабати билан «Тўхтабой» жоме масжидида ҳам фронт ортида хизмат қилган ҳамда меҳнат фаҳрийларига совғалар берилди. Дуогўйларимиз томонидан эса юртимиз равнақи ва тинчлиги йўлида олиб борилаётган эзгу ишларга дуолар қилинди.
Комментарии 9