~ Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида АЗРОИЛ алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
~ Ҳазрат, сиз ЖОН ОЛУВЧИ фариштасиз... Мен қачон ўламан..? Менга ўлим қачон келади..?
Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ҒОЙИБ бўлган эканлар... Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг ТАЪБИРИНИ сўрабди. Олимлардан бири:
~ «Беш йил умрингиз қолибди», дебди... Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди...
Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига ТАСКИН бермабди...
Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
~ .... Қиёматнинг қачон бўлишини,
.... Ёмғирнинг қачон тушишини,
.... (бачадон)даги Хомиланинг ўғил ёки қизлигини,
.... Эртага нима бўлишини,
.... инсонга ЎЛИМ қаерда ва қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким БИЛМАЙДИ.. !
Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу БЕШТА* нарсага ишора қилмоқдалар...
~ "Ҳатто мен ҳам ЖОН ОЛУВЧИ ФАРИШТА бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишингни БИЛМАЙМАН, ~ демоқчи бўляптилар...
Увайс Қаранийдан сўрашди:
~ Аҳволингиз қандай..?
Жавоб пурмаъно бўлди:
~ Оқшомга етиб бориш- бормаслигини билмаган ИНСОН қандай бўлса, ўшандай...
~ Бизга НАСИҲАТ қилинг, – дейишди.
Увайс Қараний кулимсиради:
~ Аллоҳни танидингизми?
~ Ҳа...
~ Ундай бўлса, бошқа нарсани билмаслигингиздан ҒАМ ЕМАНГ...
~ Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, – дейишди.
~ Аллоҳ сизни биладими?
~ Албатта, билади.
~ Ундай бўлса, бошқалар сизни билмаслигидан ҒАМ ЕМАНГ..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев