Сизга, ишқингизга беморлигимни.
Минг бир ҳаловатга бермайман асло,
Сиздан тилаб топган бедорлигимни...
Жонимни титратган титроқлар айтсин,
Ишқ бошимга қанча ёғдирган бало.
Бўлди, етар! Қалбим ўзимга қайтсин,
Бугун паймонамни тўлдирган жафо.
Висол меҳмон бўлган кунларга қасам,
Дилни қуршаб олган сўнгсиз озорлар.
Ҳижрон мезбон бўлган тунларга қасам,
Жуда соғинтирган ўшал дийдорлар...
Ишқнинг кўз илғамас ғавғоларида,
Бағримни қон қилган бу қандай оташ?!
Соғинчнинг ҳеч пишмас савдоларида,
Руҳим, жисм-у жоним, вужудим талаш...
Қалбимни тилкалаб, дилимни ғашлаб,
Aдоғсиз азобга ташламанг, жоним.
Умрбод ҳиссизлик домига ташлаб,
Қўйинг... кўзларимни ёшламанг, жоним...
Хурмат ила.. Мухторжон..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2