Дуо қилдинг гарчи дилинг ўйиб кетсам.
Зор йиғладинг мен дунёдан тўйиб кетсам.
Ёлгизгинам, мунисгинам, Онажоним.
Қачон қайтмай эшик очиб кутганимсан.
Меҳринг каби қайноқ таом тутганимсан.
Саксонда ҳам болам деб ғам ютганимсан.
Танхогинам, меҳрибоним, Онажоним.
Мен турганда дунёларни кўрмайсана.
Мингни бериб хатто бирни сурмайсана.
Сен биттасан сендек дўстим борми яна?
Биттагинам, мушфиққинам, Онажоним.
Оқ сутингни ҳаққи дунё қандай тўлай?
Пойингда ер, қўлларингда ҳассанг бўлай.
Эх мен сўқир, нобоп фарзанд бўлмай ўлай.
Топилмасим, сотилмасим, Онажоним.
Ёмонману, яхшим дейсан, болангманда.
Аллоҳ берган ҳам шодлик, ҳам нолангманда.
Қаритганинг, сочингда оқ толангманда.
Беминнатим, кўп ҳимматим, Онажоним.
Онажоним айтсам сенга дерларим кўп.
Битилгану, битилмаган шеърларим кўп.
Шунча олдим энди қайтиб берларим кўп.
Меҳридарём, камтаргинам, Онажоним.
DJM...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев