«Тақвимга қарадим, бу ерга келганимга беш йил бўлибди”, дейди кўзларида ёш билан онахон. “Мендан бу йилларнинг қандай ўтганини сўрасангиз, фарзандларим йўлларини пойлаш билан ўтди дердим. Авваллари вақт сув каби тез ўтади деб ўйлардим, аммо ҳозир ундай эмас. Инсон бахтли бўлган дамларида, вақтнинг қандай ўтганини пайқамас экан...
Ҳаҳ болама, эсингдами, ёшлигингда сени доимо ўзим билан бирга олиб юрардим, чунки сени ҳеч кимга ишонмасдим... Энди-чи? Ўзимни бир кераксиз буюм каби ҳис қиляпман. Ўтган куни дугонамнинг қизи келди. Сени йўлда кўриб: “Нега онангни қариялар уйига ташладинг?” деб сўраганида, берган жавобингни эшитиб, кўз олдим қоронғилашиб кетди: “Онамнинг ўзи шуни хоҳлади, нафақаси ҳам бор, иссиқ жой, кўнглим хотиржам...” Очиғи, ниятинг аслида нима эканини билганимдан сўнг, ихтиёрсиз бунга розилик берган эдим. Аммо бутун вужудим: “Мени бу ерларга ташлаб кетма” деб ҳайқирарди, бироқ сен ноламни эшитмадинг.
Ёшлигингда жуда ҳам шўх эдинг.
Сендан умидим катта эди. Ҳар ҳолда боламни катта қилдим, энди чарчоқлар тугайди, невараларим қучоғида кексалик гаштини сураман деб ўйлаган эдим. Афсус, бу ҳали азобларнинг бошланиши экан...»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев