Радамель Гарсия, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Радамель Фалькаонинг отаси нега ўғлининг «Реал»га трансфери амалга ошмаганини тушунтириб берди.
«Агарда сенинг пулинг бўлса, сен дўконга борасан ва у ерда кўйлак ёки «футболка» сотиб оласак, бироқ сен бу нарсаларни сотиб олишинг ёки олмаслигинг борасида бир қарорга келишинг керак.
«Реал» буни хохламади. Билмадим, улар Радамелни текинга, бунинг устига бир нечта шартлар билан қўлга киритмоқчи бўлишди. Якунда улар фақат истаган «футболка» ва кўйлакларини сотиб олишди. Биз буни тўғри қабул қилдик.
Фалькао билан трансфер мавсуми сўнгги кунларида «Ювентус», «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари қизиқишди. Яхшиямки, у буюк «МЮ» сафига ўтди. Манкунианликлар билан ҳамкорлик ўрната олганимиздан мамнунман», – дейди Фалькаонинг оаси.
Эслатиб ўтамиз, трансфер мавсуми сўнгги соатларида «МЮ» 28 ёшли колумбиялик ҳужумчини ижарага олиб, «Реал»га бошқа ҳужумчиси – Хавьер Эрнандесни бериб юборди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев