Илоҳим аёлларимизнинг боши омон бӯлсин....
БЕВА АЁЛ.
Ёлгиз колиб кетар,ёлгиз бошлари.
Хар тусиққа чидар,сабру бардоши.
Қаттиқ тегди,хаёт отган тошлари.
Омон булсин бева аёл бошлари....
Ота булиб ота урнинг,босарлар.
Гар мушкулдир,нонни халол топарлар.
Эртаю кеч гирён булиб чопарлар.
Омон булсин бева аёл бошлари..
Куз ёш килар,фарзандидан пинхона.
Хонодони булса хамки кошона.
Фарзанд сурар,не йиглайсиз эй она?
Омон булсин бева аёл бошлари...
Бир оғиз сӯз,малҳам бӯлар кӯнглига.
Кӯз тикади, марҳум эрнинг йӯлига.
Муҳтож бӯлиб қолар,фарзанд қӯлига..
Омон бӯлсин бева аёл бошлари..
Хеч кимдан кам қилмас, ӯғил қизини.
Кечалари ҳатто юммас, кӯзини.
Айтолмайди дилда қолган, сӯзини.
Омон бӯлсин бева аёл бошлари...
Бева хам кимнингдир,онаси
-Худога аёндир , ноласи.
Бева хам кимнингдир боласи.
Омон булсин бева аёл бошлари.
Аннақулов Яздонқул Бахтиёрович.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4