РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ! Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисал лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
    5 комментариев
    25 классов
    Men to'yganim yo'q yolg'onlarizdan, Men bugun birgina "HAYOT" dan to'ydim... Yolg'ondan rashk qilib qiynaganlariz, Behuda siqilib bag'rimni o'ydim.
    8 комментариев
    61 класс
    Тошкент шаҳри ва вилоятлар орасидаги фарқлар. ♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН! Дўстларингизга ҳам эслатинг!
    1 комментарий
    1 класс
    Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а.в) нинг шажаралари. Каренг канчалар гузал шажара! Сиз хам билармидингиз???
    1 комментарий
    91 класс
    ИБРАТЛИ ХАЕТИЙ ВОКЕАЛАР ЧИН ДИЛДАН ҚИЛИНГАН ДУО Рамазон ойида сахарликдан кейин ухламасликка ҳаракат қилар эдим. Сабаби турмуш ўртоғим давлат ишида ишлар эдилар, ишларига вақтида кечикмасдан боришлари учун бомдод намозини ўқиб, иш вақтигача ухлаб олардилар. Уларни уйғотиб, ишга юборганимдан кейин мен ҳам дам олардим.  Рамазон кунларидан бирида сахарликдан кейин Қуръон ўқишни ўрганиш мақсадида Ёсин сурасини ўқишни бошладим. Суранинг бошидан ярим бетини ўқиб, ҳар қанча уринмайин қолганини хеч ўқий олмадим. Ўзи Қуръонни тўлиқ ўқишни ҳам билмасдим. Ёсин сурасини бошидан ярим бетни ҳарфларини бир бирига уриштириб ҳижжалаб, зўрға ўқидимда, қолганини ўқиёлмасдан йиғлаб юбордим... Хўрлигим келиб, қалбимдан ўксиб, Оллоҳга йиғлаб дуо қилдим, ўша ҳолатимни тарифлаб беролмайман. "Меҳрибон Оллоҳим, илтимос, менга шу каломингни ўқишни осон қилгин, биласан мени бирор илмли инсондан илм олишга имконим йўқ, менга илм олишга рухсат беришмайди, аммо мен жуда ҳам Сенинг каломингни ўқишни истайман. Оллоҳим, тилимдаги тугунни ечиб юборгин ва менга шу каломингни ўқишни Ўзинг ўргат. Оллоҳим, Ўзинг бандам мендан сўрасин, сўраганини бераман дегансан, мана мен Сенинг ваъдангга ишониб сендан илтимос қилиб, ёлвориб сўраяпман, меҳрибоним, ваъдангни чинга(ростга) чиқар ва мени дуойимни қабул қилиб, менга шу каломингни ўқишни ўргатгин", деб йиғлаб дуо қилдим. Дуойимни Оллоҳ албатта қабул қилишига ишондим ва озроқ дам олиш учун ухладим. Ўша куни тушимда бир оппоқ кийимдаги инсон олдимга келди ва хонтахта устидаги ўша мен ўқиёлмаган Қуръонга ишора қилди ва Ёсин сурасини китобни очиб ўқи деди. Мен бу сурани ўқиёлмайман, роса ҳаракат қилиб ҳам ўқиёлмадим, сизга қандай ўқиб бераман десам, ўша оқ кийимли инсон менга яна Оллоҳни номи билан ўқи деди. Мен унинг гапини қайтаролмасдан Ёсин сурасини очиб Бисмиллаҳни айтиб ўқий бошладим. Тушимда сурани тўхтамасдан ўқидим, ўзим ҳам хурсанд бўлиб кетдим.  Бу туш бехикмат эмас деб ўзим яхшиликка бурдим-да, ўрнимдан туриб таҳорат қилиб келиб Қуръонни очиб, Ёсин сурани очдим ва Оллоҳга таваккал қилиб ўқий бошладим. Субҳаналлоҳ! Тушим аниқ чиққан эди, ўнгимда ҳам Ёсин сурасини бир ўтиришда анча вақтда бўлса-да ўқиб тугатдим. Шу-шу Қуръонни қўлимдан қўймасдан секин Бақарадан бошлаб ўқишни ўргандим. Орадан йиллар ўтиб ўғлим 13, 14 ёшга кирганда шаҳримиз масжидига хўжайинимлар Қуръонни тажвид билан тўри ўқишни ўрганиши учун олиб бориб бердилар. Ўғлим устозидан тажвидни ўрганиб келарди, мен ва қизим уйда ўғлимдан тажвидни ўрганиб, авалги хатоларимизни тўғрилаб олардик. Алҳамдулиллаҳ ҳозир шу хайрли тушни кўрганимга ва Ёсин сурасини тўлиқ ўқишни ўрганганимга ҳам бир пастда 21 йилдан ошибди.  Буни сизларга ёзишимдан мақсадим, ҳамма нарсани имконини қилса бўлади, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ иншааллоҳ. Илм олишда ва Қуръонни ўрганишда ҳам баҳона қилмаслик керак, инсон астодил ҳаракатда бўлса, албатта Оллоҳ унинг йўлидаги ҳамма тўсиқларни очиб юборар экан. Алҳамдулиллаҳ ҳозир оиламизда барчамиз Оллоҳнинг каломини Ўзи қодир қилганича ўқиймиз. Оллоҳ барча мусулмон диндошларимизга ҳам Ўзининг каломини ўқиб, унга амал қилишида ёрдам берсин. Фотима
    2 комментария
    19 классов
    ТАЗАРРУ ИЛА ҚИЛИНГАН ДУО МУСТАЖОБИ Талабалик даврим эди. Бухоро шаҳридаги «Тагбанд бафон» масжиди хизматларини қилиб, ўша ерда ётиб-турар эдим. Имом — Тоҳиржон домла эдилар. У киши жуда тақволи, парҳезкор, омма олдига ўз тақволари ила танилган устозлардан эдилар. Бир кун Тоҳиржон домла билан суҳбат қилиб турган эдик, бизга ўз ҳаётларида содир бўлган ажойиб ибратли ҳодисани айтиб бердилар. Келинг, ҳикояни ўзларидан эшитамиз: — Бир инсон олдимга келиб, — Домла сизга ўз аёлимни ислоҳ қилиш учун маслаҳат сўраб, нажот истаб келдим, — деди. — Хўп, қандай маслаҳат экан, деб сўрадим. — Домла, аёлим билан ҳеч келишмаймиз, фақат уруш-жанжал ишимиз. — Нега, нима сабаб жанжал қиласизлар? — Домла, аёлим ҳеч айтганимни қилмайди. Аллоҳнинг буйруқларини, фарз қилган амалларни бажармайди. Аллоҳ буюргандек кийиниб, рўмол ўраб юрмайди. Аллоҳнинг истиқоматида эмас. Мен ҳар қандай сабаб йўлларини қилдим, қани ислоҳга келса. Яхши гапирдим, танбеҳ бердим, қаттиқ койидим, ҳеч тўғри йўлга сололмаяпман. Фақат бир йўл қолди: аёлим билан ажрашмоқчиман. Бошқа чорам қолмади. Шунда мен: — Ҳамма сабабларни қилибсиз-ку, асосий сабаб қолиб кетибди-да! Аллоҳдан дуо қилиб, кечалари таҳажжуд ўқиб, Ўзидан ёрдам сўрадингизми? Бу амалда неча кун риоя қилдингиз? Қирқ кун қиёмул лайл ўқиб, Аллоҳдан аёлингизга ҳидоят сўраб, илтижо қилинг. Аллоҳ албатта дуоларни қабул қиладиган буюк Зотдир. Аллоҳ меҳрибон, иншаоллоҳ дуоларингизни мустажоб қилиб, аёлингиз ҳидоят топади. Шу амални қилиб, мени олдимга келинг, — дедим. Биродаримиз бу амални ҳечам қилмаганини, шунга риоя қилишни ваъда бердию, уйига кетди. Орадан айтилган муддат ўтди. Биродаримиз олдимга келди ва ташаккур айтди: — Тоҳир домла, сизга раҳмат! Сиз айтганингиздек, ҳар кун кечалари туриб, пойи-таҳорат олиб, таҳажжуд намозини ўқиб, қалбимнинг тубидан ихлос билан Аллоҳга илтижо қилдим. Аёлимга ҳидоят сўраб, дуолар қилдим. Аёлимга ҳеч нарса гапирганим йўқ. Фақат, Аллоҳга муножот қилиб, дуо қилдим. Ҳидоят беришини сўраб, кечалари қоим бўлдим. Йиғлаб, фазли ила аёлимга ҳидоят беришини ёлвордим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин-ки, аёлим ўз-ўзидан ҳидоятга кира бошлади. Шу қирқ кун ичида беш вақт намоз ўқишни ўрганди. Аллоҳ фарз қилган ҳижобни ўраб, доим менга итоат қилишини ваъда берди. Итоатсизлигидан хижолатда эканини айтиб, узр сўради. Сизга катта раҳмат, домла. Энди аёлим билан ажрашишга ҳожат қолмади. Аллоҳдан ёлвориб, дуо қилса, албатта ижобат қилар экан. Фақат, сўралганда ихлос ила сўралса кифоя экан, — деди. Бу ўз аёларини ҳидоятга кирмаётганидан шикоят қилиб, ҳаётидан нолиб юрганларга ибрат бўлса, не ажаб... Абдул Мўмин
    2 комментария
    32 класса
    ҚЎШНИЛАР. 3-қисм. Қобулжон Қуръонни маҳкам бағрига босиб дарвоза ёнига яқинлашди. Дарвозани очмоқчи эди орқасида кимдур тургандек бўлиб бурилди. Қизалоқнинг онаси жаҳл ила унга қараб турарди. Қобулжон қўрқув таъсирида дод деб юборди. Аёл Қобулжонга ташланмоқчи бўлди. Қуръонни кўриб орқага тисарилди-да гапирди. -Хотининг қани?! Менинг қизимни ўлдирган хотининг қани?! Қобулжоннинг қулоқлари шанғиллаб кетгандай бўлди. -Менинг хотиним ўлдирмади қизингни!-деб бақирди Қобулжон унга яқинлаша олмаётган арвоҳга юзланиб. Аёл бир ёмон қарадию уй тамон учиб кетди. Қобулжон унинг ортидан югурди. Арвоҳ эшикни очмасдан сувга шўнғигандай кириб уй ичидан пайдо бўлди. Қобулжон эшикни очмоқчи бўлди аммо оча олмади. Қанақадур ғайри табиий куч эшикни очиргани қўймасди. Қобулжон деразадан қарадию қўрқувдан ўзини юқотиб қўйди. Арвоҳ Мафтунанинг атрофига айланиб чирилларди. Уша пайт Қобулжон ортидан бир кишининг овози янгради. -Қайнотам мендан рози бўлсин десанг кет! Бу аёлга тегинма! Бу бошқа аёл! Бунда гуноҳ йўқ! Агар кетмасанг сени қарғайман! Эшитаяпсанми қарғайман! Бу уша Норбой бобо эди.Арвоҳ деразадан қараб турган қайнотасига бир қарадию ғойиб бўлди. Қобулжон бўшашиб ерга ўтириб қолди. -Отажон! Бу ҳол қачонгача давом этади! Эртага қандай бўлмасин кетаман отажон кетаман!-деди йиғламсираб Қобулжон. -Болам! Ҳақиқатни юзага чиқараман деб ваъда бергандингку! Мен сенга далда бўламан деб келдим! Менга ҳам раҳминг келсин болам! Болаларимни безовталига қара! Улар ҳам жойига тинч ётишсин! Бирор чорасини қилайлек болам! -Эртага кампирингиз бир амаллаб хотинимни бу ердан олиб кетсин! Яна бир шундай ҳолат юзага келса чидолмайман! Сиз келмаганингизда ҳозир нима бўларди билмадим! -Аллоҳнинг ўзи меҳрибон болам! Бирор бандасининг бошига кулфат тушса иккинчисини сабабчи қилиб ёрдамга жўнатади. Қўрқма болажоним! Момонг эртага қизимни бир амаллаб олиб кетади. Сени режанг қандай болам? -Келингиз «Боламни хотининг ўлдирди» деди. Мен уша сиз уй сотган одамнинг ўғлини ва хотинини топишим керак! Айбини бўйнига олишса балки болаларингиз аросатдан чиқиб тинчланишар а? Уша пайт арвоҳ аёл уларнинг ёнига пайдо бўлди. -Улар қачон ўлсагина тинчланамиз! Бизни қандай ўлдирган бўлса шундай ўлиши керак!-деди ғазаб оҳангда. Қобулжон яна дод деб юборди. Арвоҳ эса ғойиб бўлганди. - Мен у ишни қилолмайман!-деди қўрқувдан титраб Қобулжон. -Қилишинг керак! Қўшни деган ёрдам бериш керак тушиндингми?-деди Норбой бобо Қобулжоннинг қўлларини маҳкам тутиб ва юз тузилиши ўзгара борди. Қизалоқнинг отаси қиёфасига кирди. Қобулжоннинг кўзлари қоронғулашиб ҳушидан кетди. У тонг озонда ўзига келди. Зўрға ўрнидан туриб деразадан қаради. Мафтун ҳали ҳам ширин уйқуда эди. -Кеча Норбой бобо қиёфасидаги қизчасини отасига айландими? Нега олдин аёлига қарғайман деди? Тушинмаяпман! Ё менинг режамни билиш учун шундай дедими? Бу ҳолатда жинни бўлиб қолмасам бўлди эди.-деди кечаги ҳолатларни эти жўнжикиб эсларкан. Мафтуна уйқудан туриб юз қўлларини ювди-да кийим-кечакларини йиға бошлади. -Нима қилаяпсан Мафтун?-деди Қобулжон унинг ишларига ҳайрон боқаркан. -Кетамиз Қобул ака! -Қоламиз шу ерга дегандингку! Ё бирор нарса бўлдими?-Қобулжон кечаги воқиалар таъсир қилмадимикин деб қўрқа бошлаганди. -Тушимга бир қария кирди дадаси. У киши«Бу ердан кетинглар! Қўшнингни отасига айтинглар, нима иш бўлган бўлса ҳаммасини Аллоҳга топширсин! Аллоҳнинг ўзи ҳисоб китоб қилувчи зотдур! Кетгунларингча икки уйга ҳам ўт қўйинглар!»деди. -Қўрқмаяпсанми жоним?-деди Қобулжон аёлини юзига термулар экан. -Нега қўрқаман дадаси! Аллоҳ паноҳим,Қалбда Расулим,ёнимда сиздек вафодорим борку!-деди табассум ила. Қобулжоннинг юраги ёришгандай бўлди. Нарсаларни машинага ортди. Уйга ўт қўйиб машина билан уйдан узоқлашди. Қишлоққа тушиб Норбой бобога аёли тушини баён этиб хайрлашди. Қобулжон узоқдан ёнаётган икки уйга бир қарадию бу сир-синоатли жойни тарк этди. Орадан йигирма беш йил ўтди. Тоғ бағрига саёҳатга келишган бойваччалар табиатни кўришиб режалар ўйлай бошлашди. -Мана шу ерда чиройли дам олиш маскани қурамиз! Кечқурун ётадигон хоналар қиламиз! Мана бу ерда турли хил таомлар тайёрланади. Улар зўр жой топганидан хурсанд эдилар. Бир йилда уша жойда чиройли маскан пайдо бўлди. Масканнинг очилиш маросимида кўп амалдорлар қатнашди. Уларнинг ичида Қобулжон ҳам бор эди. Бу ердаги воқиалар кўз ўнгидан ўтиб қалбини қўрқув босдию,аёли айтган сўзлар хаёлига гавдаланиб бирор сўз айтмади. Аллоҳнинг ишига аралашиб бўлмаслигини тушинганди. Уша пайт қизил боғични кесиш учун соқоли оқ ёши етмишга яқинлашиб кўзларидан нур кетиб хиралашган бобо кампири билан даврага ташриф буюрди. Икки йигит уларни қўлларидан тутиб келишди. -Боғични кесинг бобожон!-дейишди набиралари. Бобо кесиб хира кўзлари билан атрофга термулди. Аммо қаерда турганини аниқ билмасди. Набираларини бири микрафон билан чиқиб бобосини табриклар экан,бобосига янгилигини айтди. -Бобожон! Бу жойларни эслайсизми? -Кўзларим хира болам,қаердан ҳам кўра олардим!-деди бобо яна бир бор атрофга қарар экан. -Бу ерларни отанингиз сиз учун олган экан бир пайтлари! Архивдаги маълумотлар ичидан яқинда билиб қолдик. Сизга янгилик бўлсин деб бугун айтаяпмиз! Бу масканнинг номини ҳам сиз ва бувимни номига қўйдик! Ҳамма қарсак чалишди. Бобо ва кампирнинг ранги оқара бошлаганди. Қобулжон бобонинг юз оқариб титрашидан сездики бу чол уша қўшнилари ҳаётига зомин бўлган шахс. Бу ёғи нима бўларкин деб кузата бошлади. -Мен кетдим болам! Мазам бўлмаяпти! Кампир кетдик!-деди чол қалтираб. Набиралари бўлиб ўтган воқиалардан бехабар эдилар. Чолу кампирни машинасига ўтқазишиб ҳайдовчига тайинлашди. -Тўғри ўзимизни шифокорга олиб бор! Биз базмдан кейин етиб борамиз! Қобулжон ҳам базмга қолди,аммо хаёли чолу кампирда эди. Қобулжон йўлда нима бўлишини сезаётганди. Орадан икки соат ҳам ўтмади. Ҳайдовчи базмга кириб келди. Қобулжон ҳам бобонинг набиралари билан биргаликда ҳайдовчи ёнига пайдо бўлишди. -Нима бўлди?! Нега устинг тупроқ?! -Жарлик ёнидан ўтаётиб машинам ишдан чиқиб жар тамонга бурилди. Машина тўғри жарлик тамон қулади иккинчи думалашда эшик очилиб мен отилиб кетдим. Бобонгиз билан бувингиз машина ичига қисилиб қолишгани учун машина уларни олиб кетди. Машина жар тубига тушиб ёна бошлади. Қанақадур шарпалар устига айланишди. Кулгулар эшитилди қулоғимга. Кейин жарлик ёқасидаги ер ёрилиб машина устига тушди. Машина тупроқ остига қолиб кетди. Мен зўрға чиқиб бу ерга келдим!-деди ҳайдовчи шошиб. Набиралар машиналарига ўтириб уша тамонга шошишди. Қобулжон ҳайратда қолганди. Уша пайт шошиб ҳар тамонга чопаётган одамлар ичида қўғирчоқ кўтарган қизча кўринди. У кулиб Қобулжонга қараб қўлчасини кўтарди-да ғойиб бўлди. Қобулжон уйга қайтиб бўлган воқиаларни аёлига айтиб берди. -Онаси мен қасос қайтишини бугун шоҳиди бўлдим. Аммо нима учун улар қўшниларини ўлдирган экан а? Уша тамони менга қаронғу бўлиб қолмоқда! Ҳайдовчини топиб ҳаммасини сўраб олсаммикин онаси? Бу сирни тагига етмасам уйқум келмайди. Ҳайдовчисини қаердан топсам экан? -Мен шу ердаман дадажон!-деди ўғли уйга кириб келиб. Бу уша ҳайдовчи эди. Ўғли соқол муйловларини ечгач таниб турган жойига қотиб қолди. -Сен?! -Менман дадажон! Ақлимни танибманки бир эркак ва бир аёл кўзимга кўринарди.«Даданг қўрқиб қилолмаган ишни сен қилгин! Қўшни бир бирига ёрдам бериш керак!»деяверди. Мен ушаларни гап сўзи билан иш қила бошладим. Уша масканга набираларини олиб борган ҳам мен эдим. Дам олиш маскан қўриш ҳам мендан чиққан фикр эди. Бу режани ҳам уша эри хотин ўргатиб турарди. Чол билан кампирни олиб жўнагач уша жарлек ёнига тўхтадим! Кўз олдимдан уша воқиалар ўта бошлади. Машина орқа ўриндиғига ўтирган бойнинг ўғли қўшнисини туфлисини боғичи билан буғиб ўлдирди. Кейин унинг аёлига ёпишди. Зўрлади. Милицияга айтаман дегани учун уни ҳам ўлдирди. Нима қилиб қуйганини англагач машинани суриб жарга итариб юборди. Қаергадур бориб белкурак топиб келди-да жар ёқасидаги ёрилиб йиқилишга тайёр бўлиб турган ер бўлакларини силжита бошлади. Улар ёрилиб жарлик тамон қулаб машинани ёпиб ташлади. Кейин уйга қайтиб хотинини олиб жўнай бошлади. Аёли қўшнисини қизалоғини қолдириб кетгиси келмади,аммо эри қизалоқни қўлидан тутиб дарвозасидан киргизиб устидан қулф осди. Иккиси уша куни хорижга учиб кетди. Ўн беш кун тупроқ ичидаги ҳашоратлар икки мурданинг суягини қолдиришганди холос. Ўлим сабаблари ноаниқ бўлиб қолди. Мана шу воқиалар кўз ўнгимдан кино тасмасидай ўтди. Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Онгимни иккиси бошқарарди. Уларнинг доди фарёди қулоғимга кирмасди. Машинани жарлик тубига итариб юбордим. Аммо тупроқни мен сурмадим. Катта бўлак ер силжиб машинани устига тушди. У ерга техника тушолмайди. Қўл кучи билан ўн беш кунда чиқариб олишса керак! Мен улар айтган ишни қилдим. Энди хаёлим таскин топди дадажон!-деб ўғил соқол муйловини ёндириш учун олиб кетди. Қобулжон ҳайкалдек ўтирган жойига қотиб қолганди. Ярим тун. Эшик тиқиллади... Қобулжон милиция бўлса керак деб қўрқа писа очдию қўрқуви минг чандон ошиб қотиб қолди. -Қўшни хафа бўлманг! Биз энди ҳеч кимни безовта қилмаймиз! Қасос бажарилди!-деди эшик олдидаги эру хотин. Қизчаси ҳам Қобулжонга қараб кулиб турарди. Қобулжоннинг тили ғулдираб ҳушидан кетди. тамом
    1 комментарий
    14 классов
    🍂🍃🍁🍃🍂🍃🍁🍃🍂🍃🍁🍃🍂🍃 🌤... Ҳаётдаги энг қийин нарсалар... #мулоҳаза Болалигимда бобожонимдан сўраган эдим..! - Бобожон, ҳаётдаги энг қийин нарсалар нима? Улар жавоб бердилар: - • Бир инсонга қаттиқ боғланиб қолсанг - да, у тўссаттан йўқ бўлиб қолса... • Сени тушунадиган, сени ҳис қиладиган бирор суянч тополмасанг... • Бир инсонни қаттиқ яхши кўрсанг - у, унинг дийдорини кўришни ҳеч ҳам имкони бўлмаса... • Ҳозир тирик турган инсон, кўз ўнгингда вафот этса... • Бир шахсни севанг - да, унинг ҳаётида сенга зарра қадар ўрин бўлмаса... • Биров сени алдаса, яна унинг ёлғон гапираётганини билсанг - да, яхши кўрганинг учун сукут сақласанг... • Кўзларинг ёшга тўлиб, қуйилай - қуйилай деб турса - ю сен табассум қилсанг... • Сен умуман истамаган нарсага ҳаёт сени мажбурласа... шулар энг қийин нарсалар, - дедилар. 🍂🍃🍁🍃🍂🍃🍁🍃🍂🍃🍁🍃🍂🍃
    0 комментариев
    36 классов
    ___🍃🌷🍃___ БАРЧА ОҒРИКЛАРГА ва КАССАЛИКЛАРГА ДАВО БЎЛАДИГАН ДУО __🍃🌷🍃___ 🌱➖ Аъ’узу Бииззатиллаҳи и Ва Қудрати-хи Мин Шарри-маа Ажиду Ва Уҳаазиру 🌱➖Оғриётган Жойга Ўнг Қўлини Қўйиб Уч Бора Бисмиллаҳ Деб Ва Етти Марта Шу Дуо Ўқилади. Оғриётган Жой Ўнг Қўл Билан Силанади. Ва Шу Билан Би’Изниллоҳ Шифо Нажот Топади...! 🍃➖ Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга танасидаги оғриқдан шикоят қилди. ..... ~ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта "Бисмиллаҳ" де. Кейин етти марта أَعُوذُ بِعِزَّةِ اللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ 🍃➖ "Аузу бииззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру" 🍃➖("Ўзимда бўлган ва ундан хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан Аллоҳнинг иззати ва қудрати билан паноҳ сўрайман"), деб айт", дедилар". ____ /// Усмон ибн Абул Ос айтади: 🍃➖"Шундай қилгандим, Аллоҳ мендаги оғриқни йўқ қилди". ~~~~~~~~~~ Муслим (2202/5630), Абу Довуд (3891), Термизий (2080), Ибн Можжа (3522).
    0 комментариев
    18 классов
    ____ 📚 НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУОЛАР 📚 ..... 🍃 Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бинобарин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир.! 🌿..... Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин.! 🌿..... Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга мухтож бўлмаслик холатини) сўрайман.! 🌿..... Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.! 🌿..... Қалбларимизни ризолигинга уйғун бўлган амал ва ибодат томон йўналтир.! 🌿..... Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага таълуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага таълуқли) бало~қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбаро бўлишдан панох сўрайман.! 🌿..... Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қӯйувчи қариликдан, ҳасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг панохинга сиғинаман.!
    0 комментариев
    15 классов
  • Класс
Фото
  • Класс
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё