☘️Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса~да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди... Фарзандли бўлиш илинжида эр~хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик...
Қаерда БЕПУШТЛИК муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим...
Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан~кунга ич~этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди....
Бир кун МАСЖИДдан ЖУМЪА намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўз ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга ДУО* қилди... Хайрлашмоқчи бўлганимда отахон:
--- Болам, уйланганмисан?!~деб қолди.
--- Ҳа.
--- Болаларинг борми?!
-- Ҳали фарзандим йўқ....
Отахон ГАПИРИШ* оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:
--- Ўғлим, сиқилма, САБРЛИ бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор. Ўғлим, ФАРЗ* намозни ўқиганингдан сўнг "Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ВОРИСЛАРНИНГ энг яхшисисан" (Анбиё, 89) оятини ўқиб, <<ИХЛОС>> билан дуо қил, Яратган~ Меҳрибон Зот, сени ҳам НАСИБАСИЗ қолдирмайди, ин ша Аллоҳ! ~деди...
Қувончдан кўзларим ЁШланди... Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим. Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва:
---"Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз~у, лекин, энг АСОСИЙ эшик, АЛЛОХимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар <<ХАТОКОР>> бўламизми?!" деди...
Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик... Тунлари улуғ неъмати ~ фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил ДУОлар қилдик... Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:
---"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт" (Фурқон, 74)
АЛЛОҲим барчага солих зурриётлар насиб этсин... ҲЕЧ КИМНИ тирноққа зор қилмасин... АМИЙН !
(Муҳаммад Қосимнинг "Келажак остонасида" китобидан олинди...)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2